Линклар

Ўзбекистонда Chevrolet Lacetti автомобилининг янги модели сотувга чиқарилди.

Янги Lacetti нинг ташқи кўриниши бирмунча янгиланган. Булар асосан олд чироқ, бампер, капотида кўзга ташланади.

Энг катта янгилик эса унга ўрнатилган euro-5 стандартига жавоб берувчи 1.5 двигателидир.

Chevrolet Lacetti автомобилининг янги модели нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатларида ҳам сотувга чиқарилмоқда.

Мазкур автомобил ташқи бозорда Gentra маркаси билан сотилмоқда. Ўзбекистонни ўзида эса ҳаридорлар машина олиш учун йиллаб навбат кутишади ва уларни четга экспорт қилинган автомобиллар нархидан анча қимматга сотиб олишади.

Ҳозирда GM-Uzbekistan қўшма корхонаси Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas каби автомобилларни йиғаяпти.
XS
SM
MD
LG