Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

Лоя-Жирға АҚШ билан хавфсизлик келишувини маъқуллади


Афғонистон пойтахти Қобулда Лоя-Жирға иштирокчилари 2014 йилда халқаро қўшинларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши ортидан минглаб Америка ҳарбийларининг афғон тупроғида қолишларига изн берувчи келишувга рози бўлди.

Тўрт кун давом этган йиғинда мамлакатдаги етакчи сиёсатчилар, дин пешволари, қавм оқсоқоллари ҳамда парламент вакилларидан иборат икки минг киши қатнашди.

Уларнинг тўртдан уч қисми йил оҳирига қадар АҚШ билан хавфсизлик битимини имзоланишини қўллаб овоз берди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ушбу битимни имзолашни келаси йил апрел ойида бўладиган президентлик сайловларидан кейинга қолдиришни истаётган эди.

Қўшма Штатлар эса 2014 йилдан кейин Афғонистонда қанча қўшинини қолдиришни аниқлаб олиш учун бу борада тезроқ келишувга эришилишини хоҳлаётган эди.
XS
SM
MD
LG