Линклар

Гулнора Каримова Ўзбекистондан кетмоқчи экани борасидаги гап-сўзларни рад этди



Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатни тарк этишни режалаётгани ҳақидаги гап-сўзларни Twitter тармоғидаги микроблогида инкор этди.

– Мен шу ердаман, шу ерда!, -деб ёзди Каримова хоним Твиттердаги саҳифасида фолловерларидан бирининг мамлакатдан кетмоқчи экани борасидаги саволига жавобан.

Бир кун аввал Interfax агентлиги Каримовага тегишли “Terra Group” ширкатининг исми сир қолишини истаган бошқарувчиларидан бирининг айтганларига асосланиб Ўзбекистон президентининг қизи мамлакатдан кетишга тараддуд кўраётгани ҳақида хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG