Линклар

Украина пойтахти Киевда полиция минглаб намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.

Украина ҳукумати Европа Иттифоқи билан интергациялашув келишувлари бўйича ишларни тўхтатиб қўйганига қарши намойишларда мухолифатнинг ўн минглаб аъзолари қатнашмоқда.

Асосий норозилик тадбирлари Киевда бўляпти. Шунингдек, Львов, Харьков, Днепропетровск ваДонецк шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари ўтказиляпти.

Бир вақтнинг ўзида пойтахт Киевнинг бошқа қисмида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши бўлган гуруҳларнинг ҳам намойиши бўлди.

Иқтидордаги Регионлар партиясининг ёшлар қаноти ўтказган ушбу митингда ўн мингдан зиёд одам қатнашгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG