Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:06

Карзай АҚШ билан хавфсизлик битимини имзолашни яна пайсалга солмоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ билан хавфсизлик бўйича келишувни имзолашни яна кечиктирди.

Assotiated Press хабарига кўра, Карзай ушбу битимни имзолаш учун кўпроқ вақт истамоқда.

Шунингдек, афғон раҳбари америкалик ҳарбийлардан афғонистонликларнинг хонадонларида рейдлар ўтказишни тўхтатишни талаб қилган. Карзай мазкур бимимни қачон имзолашини айтмаган.

Якшанба куни Лойа Жирға президент Ҳамид Карзайни ушбу келишувни шу йил охиригача имзолашга чақирди.

Мазкур келишувда америкалик ҳарбийлар Афғонистонда жиноят содир этсалар уларни Америка қонунлари бўйича маҳкамага тортиш кўзда тутилган.

АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги хавфсизлик битими кучга кирса АҚШнинг чекланган қўшини Афғонистонда яна ўн йилгача қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG