Линклар

Киевда Европа Иттифоқига қўшилишни истаган минглаб норозига газ пуркалди


Украинанинг бир неча шаҳрида евроинтеграция тарафдорлари намойиш ўтказмоқда. 24 ноябрь куни кечки пайт Киевдаги норозилар ҳукумат биносига киришга уринди. Пойтахт полицияси минглаб намойишчини тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.


Киевда ҳукуматнинг Европа билан интергациялашув келишувлари бўйича ишларни тўхтатиб қўйганига қарши намойишларда мухолифатнинг ўн минглаб аъзоси қатнашмоқда.

Айни пайтда мамлакатнинг ЕИга қўшилишига норозилар ҳам катта шаҳарларда намойишлар уюштирди.

Расмий маълумотларга кўра, 24 ноябрь куни мамлакат бўйлаб жами 17 нуқтада намойиш уюштирилгани қайд этилган.

Сўнгги маълумотларда, евроинтеграция тарафдори бўлган норозиларнинг бир гуруҳи Киевда ҳукумат биносига киришга урингани, аммо полиция уларнинг йўлини тусгани айтилди.

Хабарларга қараганда, якшанба куни кўчага чиққан норозиларнинг катта қисмини айнан интеграция тарафдорлари ташкил қилган.

- Биз Украинанинг Европа Иттифоқи ичида бўлиши тарафдоримиз ва шунинг учун бу ерга йиғилдик, бизнинг келажагимиз Европа билан бирга, - дейди намойиш қатнашчиларидан бири Андрей.

Мухолифатдаги Баткавшини партияси фаолларига кўра, Киевдаги намойишда 100 мингга яқин одам қатнашмоқда.

Сўнгги хабарларда Тарас Шевченко майдонига йиғилган норозиларнинг асосий қисми: "Милиция халқ билан бирга!" шиорини такрорлаб, осойишта тарзда ўз норозилигини ифода қилишда давом этаётгани айтилди.

Шунингдек, пойтахт марказида палаткалар тутила бошлагани ҳақидаги хабарлар ҳам келмоқда.





Евроинтеграция тарафдорларининг норозилик намойишлари Украинанинг Львов, Днепроретровск, Харьков шаҳарларида ҳам бўлиб ўтяпти.

Бир вақтнинг ўзида Киевнинг бошқа қисмида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши бўлган гуруҳларнинг ҳам намойиши бўлди.

Расмий матбуот иқтидордаги Регионлар партиясининг ёшлар қаноти ўтказган ушбу митингда ўн мингдан зиёд одам қатнашгани хабар қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG