Линклар

logo-print
Якшанба куни Украина пойтахти марказида минглаб одам ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан интергациялашув келишувлари бўйича ишларни тўхтатиб қўйганига қарши оммавий митинг ўтказди.

Намойишчилар ҳукумат биноси атрофидаги тўсиқни ёриб ўтишга уринганидан сўнг полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Полиция маълумотларига кўра, норозиларнинг кечаги митингида 23 минг атрофида киши қатнашган. Мухолифат эса норозилик тадбирида 100 минг чоғли одам қатнашганини иддао қилмоқда.

Украина мухолифати лидерлари норозилик акцияларининг муддатсиз эканини эълон қилганлар, шу муносабат билан митингчилар йиғилган майдонда ўнлаб чодир тикилган.

Украинанинг Европа Иттифоқи билан интеграциялашув шартномасини имзолаш шартларидан бири мамлакат собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг қамоқдан озод этилиб, муолажа учун хорижга жўнатилиши бўлганди.

Украина парламентининг чоршанба кунги фавқулодда сессиясида депутатлар Тимошенконинг Германияда даволанишига рухсат бериш назарда тутилган қонун лойиҳаси бўйича бир фикрга келолмагандилар. Шундан сўнг ҳукумат евроинтеграция бўйича келишув имзолашга тайёргарлик ишлари тўхтатилиши ҳақида эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG