Линклар

logo-print
Украина пойтахти Киев марказида Европа Иттифоқига қўшилиш тарафдорлари бўлган намойишчилар полиция билан тўқнашди.

Хабар агентликларига кўра, душанба куни ҳукумат биноси олдига мингга яқин одам тўпланиб, президент Виктор Януковичдан жорий ҳафта Вильнюсда ўтадиган саммитда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашни талаб қилди. Ўтган ҳафта Янукович ҳукумати битмни имзолашга тайёргарлик кўриш ишлари тўхтатилганини эълон қилган эди.

Намойишчилар бинони қўриқлаб турган полициячиларга қаратда турли нарсаларни ирғитди, бунга жавобан полиция кўз ёшини оқизувчи газ қўллади.

Шаҳар полицияисга кўра, намойишчилар Киев марказидаги Хрушевский кўчасини тўсиб қўйган, лекин оломон йўл четига сиқиб чиқарилган.

Айни пайтда, Украина Бош ваизири Николай Азаров расмий Киев Еропа Иттифоқи билан битимни келаси йил бошларида ўтказиладиган ЕИ-Украина саммитида имзолаши мумкин, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG