Линклар

ЕИ Эронга нисбатан сакнцияларни декабр ойида қисман бекор қилиши мумкин


Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ўтган ҳафта Эрон билан олти қудратли давлат ўртасида эришилган битимнинг бир қисми ўлароқ Европа Иттифоқи Теҳронга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бир қисмини декабр ойида бекор қилиши мумкин, дея маълум қилди.

Лоран Фабиуснинг айтишича, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари “бир неча ҳафтадан кейин” учрашиб, санкцияларнинг баъзиларини қисман бекор қилиш масаласини муҳокама қилади. Учрашув декабр ойида ўтказилади, дея қўшимча қилди Фабиус.

Якшанба куни олти қудратли давлат санкцияларни юмшатишга рози бўлгани эвазига Эрон ядровий дастури доиарсида баъзи фаолиятни тўхтатишга розилик берди.

Женевада якшанба куни эришилган битим жаҳон бозорида нефт нархининг тушишига туртки бўлди.
XS
SM
MD
LG