Линклар

Москвада йирик савдо мажмуасида ўтказилган рейд натижасида 700 киши ҳибсга олинди


Россия пойтахти полицияси Люблино туманидаги “Москва” савдо марказида рейд ўтказиб, 700га яқин одамни ҳибсга олди.

Расмийлар рейд ўтказишдан мақсад ноқонуний меҳнат муҳожирларини аниқлаш бўлганини айтмоқда.

Россия матбуотининг хабар қилишича, полициячилар савдо марказини қуршаб олиб, ичидаги одамларнинг ҳужжатларини текшира бошлаган. Баъзилар савдо мажмуаси деворидан ошиб, қочишга ҳаракат қилган, лекин полиция томонидан ушлаб олинган.

Полиция айни савдо марказида бир ҳафта аввал рейд ўтказган эди. 20 ноябр кунги рейд натижасида мингдан ортиқ одам полиция участкаларига олиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG