Линклар

logo-print

Сарлавҳага чиқарилган русча гапни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги Ғариб масжид маҳалласидаги кўпқаватли уйлардан бирида яшовчи 52 яшар рус аёлдан эшитдик.


Аёл фавқулодда гап айтгани йўқ, унинг шикояти шу кунда бутун мамлакат аҳолиси учун характерли:

“Газ борми-йўқнинг орасида; батареяларга сўнгги 2 кундан бери сал илиқ юрди, унгача муздай эди; уй совуқлигидан кийимимизни, пайпоқларимизни ечмай ётаяпмиз; электр қуввати шу қадар заифки, ҳатто совуткичимизни ёндира олмаяпти (сарлавҳага чиқарилган гап); берилмаган газ учун ҳар бир хонадонга бир миллион сўмдан қарз ёзиб қўйишди, тўлолмаганларнинг уйидаги нарсаларини олиб чиқиб кетишаяпти; болалар касалхоналари касал болага тўлиб кетган – болалар совуқдан оғрияпти”.

Каттақўрғонлик аёлдан эшитганимиз бу гапларни мамлакатнинг бошқа шаҳар ва қишлоқлари аҳолисидан ҳам эшитиш мумкин ва кейинги йилларда бундай шикоятлардан юзлабини Сиз тингловчига эшиттирдик.

Каттақўрғонлик аёл билан гаплашар эканмиз, бир фикр пайдо бўлди: балки шу пайтгача эшиттирганимиз шикоятлар ўзбекча янграгани учун уларни Ўзбекистон ҳукумати тушунмаётгандир? Балки ҳукуматдагиларга русча гапириш керакдир?

Шундай ўйладикда, каттақўрғонлик аёл билан суҳбатни эшиттиришга асл ҳолида, таржима қилмай беришга қарор қилдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG