Линклар

АҚШ Карзайни хавфсизлик битимини имзолашни пайсалга солмасликка чақирмоқда


АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс Афғонистон президенти Ҳамид Карзайни агар хавфсизлик битими тез орада имзоланмаса мамлакатдаги барча ҳорижий аскарлар олиб чиқилишидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳамид Карзай АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги хавфсизлик битимини 2014 йилнинг апрелида ўтадиган Афғонистон президенти сайловларидан кейингига имзоланиши кераклигини айтмоқда.

Карзай билан Кобулда ўтган учрашув давомида Райс хавфсизлик битими тез кунларда имзоланиши муҳимлигини, акс ҳолда АҚШнинг 2014 йил сўнггида Афғонистондаги барча АҚШ ва НАТО аскарларини олиб чиқишни бошлашдан бошқа чораси қолмаслигини айтган.

Афғонистоннинг Лоя Жирға, яъни Оқсоқоллар йиғини тарафидан мақулланган мазкур битим 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Америка аскарларининг мамлакат ҳудудида қолишига замин яратади.
XS
SM
MD
LG