Линклар

Россия президенти Владимир Путин мамлакатда аборт рекламасини тақиқловчи қонун лойиҳасига имзо чекди.

Мазкур қонун лойиҳаси ноябр ойи бошида Дума ва Федерация кенгаши депутатлари тарафидан тасдиқланган эди.

Аёллар ҳуқуқлари фаоллари аборт рекламасини тақиқловчи қонун аёлларнинг репродуктив ҳуқуқларини чеклашини айтишмоқда.

Советлар иттифоқининг қулаганидан бери Россияда абортлар сони пасайгани, бунга асосан контрацепция маҳсулотларнинг кенг тарқалиши ва диний қарашларнинг кучайиши сабаб бўлгани айтилади.

Россия ҳукумати сўнгги йилларда туғилиш сонининг пасайиши билан боғлиқ муаммо билан курашиб келмоқда.

Туғилиш сонини кўпайтириш мақсадида кўп болали Россия фуқароларига қатор ижтимоий имтиёзлар ва молиявий рағбатлар дастури ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG