Линклар

Сохта миграция картаси учун ўзбекистонлик устидан Тулада жиноят иши қўзғатилди


Россиянинг Тула шаҳри, Привокзал райони прокуратураси Россия ҳудудида истиқомат қилиб туришга ҳақли эканлигини исботлаш учун сохта миграция картаси кўрсатган Ўзбекистон фуқароси Кенжа Қурбоновни қўлга олди, деб хабар қилди CA-NEWS агентлиги Тула область прокуратутраси 25 ноябрь куни тарқатган маълумотга таяниб.

Прокуратура матбуот хизматига кўра, Қурбонов миграция картасини 2013 йил, 29 октябрда ўз танишидан 5000 рублга сотиб олган.

Хабар қилинишича, 21 ноябрь куни Привокзал район прокурори ўзбекистонлик Кенжа Қурбонов устидан жиноят иши қўзғаган.
XS
SM
MD
LG