Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:23

OzodNavigator: Хорижда мижоз ҳақиқатан ҳар доим ҳақми?


OzodNavigator Сиз яшайдиган мамлакатда истеъмолчи ҳуқуқи қанчалик кафолатланган, деган савол жавобини қидиради.
OzodNavigator Сиз яшайдиган мамлакатда истеъмолчи ҳуқуқи қанчалик кафолатланган, деган савол жавобини қидиради.

OzodNavigator дастурининг 27 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланган сонида, хорижда истеъмолчининг ҳуқуқлари қанчалик кафолатланган, деган саволга жавоб изладик.



OzodNavigator дастурига бу сафар истеъмолчи ҳуқуқи мавзусини танлаб олишимизга шу ой ўрталарида Тошкентдаги қимматбаҳо кийим-бош билан савдо қилган 14 дўконнинг, жумладан, сохта мол билан савдо қилганлик айби билан ёпилгани туртки бўлди.

Маълумотларга кўра, тергов идоралари “New Millennium”, “New Millennium Kids”, “New Millennium Sport”, “Geox”, “S.Oliver”, “Adventure”, “Mango”, “Levi’s”, “Benetton”, “Antonio Moratto”, “Chicco” каби жаҳоннинг таниқли брэндлари остида Тошкент марказида савдо қилган бу дўконларни сохта молга қимматбаҳо брэндларга доир ёрлиқларни ёпиштириб сотганликда айбламоқда.



Бу гумонлар рост бўлиб чиқса, мазкур дўконларнинг бир неча йиллик фаолияти давомида минлаб мижоз алданган деганидир.

Ўзбекистонда доим ҳам амал қилмайдиган бизнеснинг асосий максималаридан бири “мижоз ҳар доим ҳақ” мавзусини OzodNavigator лойиҳасини бошлашимиз биланоқ кўтариш ниятимиз бор эди.

Лекин OzodNavigator дастурида бу сафар ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон ҳақида гаплашмаймиз, уларда ҳақиқатан ҳам “мижоз ҳар доим ҳақми”, деган саволга жавоб излаймиз.

Хорижда ҳам дўкондан сохта мол сотиб олиш хатари борми? Сохта мол сотиб олса, истеъмолчи қандай чора кўриши мумкин?

Хорижда каттаю кичик дўконда хизмат кўрсатиш сифати қандай? Сизга ёқмаган молни дўконга қайтариб бера оласизми?

Озиқ-овқат дўконларида истеъмол муддати ўтган маҳсулотни сотишадими? Сизга муддати ўтган ёки сифатсиз маҳсулот сотишса, нима қилишингиз мумкин?

Жорий ҳафтада, АҚШ ва Европаниниг аксар мамлакатларида байрамолди чегирмалар мавсуми бошланади, нархлар ҳақиқатан ҳам мақтаганча арзонлайдими?


OzodNavigator дастурининг 27 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 27 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG