Линклар

Санкт Петербургнинг Нева районида 4 ноябрь куни Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши “Рус марши” фаолларининг чиқишлари оқибати бўлди, деб баёнот берди душанба куни РФ Тергов қўмитасининг тилга олинган шаҳар бошқармаси бошлиғи Александр Клаус.

Бу ҳақда хабар берган “Новости” ахборот агентлигига кўра, олдинроқ мазкур жиноят экстремиститик мотивлар билан содир этилгани айтилган эди.

“Бу 7 йигит “Рус марши”, деб аталмиш акцияда қатнашар экан, тарбия кўрган ва ўйлаш мумкинки, зиёли кишиларнинг муаммо юзасидан фикрларини эшитган. Лекин йигитлар уларнинг гапларини мутлақо бошқача тушуниб олган ва қўлларига пичоқ олиб, Нева районига боргану одам ўлдирган”, - деган Клаус.

Ўзбекистонликни ўлдирганликда гумон қилинган 7 шахс қўлга олинган. Улардан 5 нафари вояга етмаган ўсмирлардир.
XS
SM
MD
LG