Линклар

25 ноябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан сўзлашувлар ўтказди.

ЎзА ахборот агентлигига кўра, “музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Маданий-гуманитар соҳада 2014-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг кимё саноати ва туризм компаниялари, ахборот агентликлари, товар-хомашё биржалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди”.
XS
SM
MD
LG