Линклар

logo-print
Ўзбекистон Президенти 15 ноябрь куни имзолаган қарорга мувофиқ республика бўйлаб қишлоқ жойларидаги 388 массивда намунавий лойиҳалар асосида 11 мингта уй қурилажаги хабар қилинди.

Айтилишича, бу кўрсаткич жорий йилдагидан мингта уйга кўпдир.
Бу ҳақда хабар қилган Газета.уз сайтига кўра, Президент қарорини амалга ошириш учун Осиё Тараққиёт банки ажратган 100 миллион долларлик қарз йўналтирилади.
Бу маблағ мазкур банк 2011 йили тасдиқлаган 500 млн долларли қарзнинг бир қисмидир.

Газета.узга кўра, Ўзбекистонда қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини ривожлантириш давлат дастури 2009 йили бошланган бўлиб, ўша йили 847 та, 2010 йили 6800 та, 2012 йили 8510 та уй қурилган.

Ўзбекистонликларнинг давлат қураётган намунавий уйларга муносабати бир хил эмас. Баъзилар уларни мақтаса, бошқалар уйларнинг сифатсизлиги ва қимматлигидан зорланади.
XS
SM
MD
LG