Линклар

Жиззахда ҳам чинорлар кесиб ташланди


2009 йили Тошкентнинг Амир Темур майдонидаги чинорлар кесиб ташланган эди.

2009 йили Тошкентнинг Амир Темур майдонидаги чинорлар кесиб ташланган эди.

Жиззах маъмурлари шаҳардаги Шароф Рашидов кўчасини кенгайтириш баҳонасида яна 90 та катта чинорни кесиб ташлади.

Бу ҳақда хабар қилган Узньюс.нет сайти кесилган чинорлар суратини ҳам эълон қилди.

Айтилишича, кенгайтириш ишлари 2012 йили бошланган Шароф Рашидов кўчаси бўйидаги 90 та кўп йиллик чинорни кесиш ишлари 24 ноябрь куни якунига етган.
Бунгача эса, кўча бўйидаги уйлар бузилган ва йўл-йўлакай бошқа дарахтлар ҳам кесиб ташланган эди.

Кесиб ташланган чинорлар ўрнига халқ орасида Ислом Каримовнинг “яхши кўрган дарахти”, деб ном олган арчалар экилмоқда, деб хабар қилди сайт.

Кейинги йилларда чинорлар Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида, жумладан Тошкентда ҳам кесиб ташланди.

2009 йили Тошкентнинг энг сўлим хиёбони – Амир Темур майдонидаги чинорлар кесиб ташланган эди.
XS
SM
MD
LG