Линклар

Киевда Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириши тарафдорларидан қарийб 100 киши бош вазир Николай Азаровнинг истеъфоси талаби билан ҳукумат биносини пикет қилди.

Хабарларга қараганда, акция тинч ўтди. Норозилар ҳузурида мухолифатчи депутатлар чиқиш қилиб, митингларни ҳар куни ўтказишни тавсия қилди.
Норозиларга сешанба куни забастовка эълон қилган бир неча юз талаба қўшилмоқчи.

Украинанинг Европа Иттифоқига интеграция бўлиши тарафдорлари Симферополь шаҳрида ҳам митингга йиғилди. Акцияга 600 га яқин киши қатнашгани хабар қилинди.

Украинада норозилик акциялари 21 ноябрь куни, ҳукумат Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириши тўғрисидаги шартномани имзолашга тайёрлаш жараёнини тўхтатиб қўйганидан сўнг бошланиб кетди.

Шартноманинг 28-29 ноябрь кунлари Вильнюсда ўтадиган “Шарқий ҳамкорлик” саммитида имзоланиши режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG