Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Эроннинг ядровий дастури юзасидан эришилган келишув танқидчиларига жавоб берди.

Душанба куни Сан Францискода қилган чиқиши чоғида "Қаттиққўл бўлиш, жаҳл отига миниш, балки сиёсий мақсад йўлида бирор нарсага эришиш учун қўл келар, лекин бу хавфсизлигимизни таъминлаш учун тўғри усул эмас”, деди.

АҚШнинг иттифоқчиси Исроил ва АҚШ Конгрессидаги Республикачилар партияси вакиллари Обама маъмуриятини Эрон билан эришилган келишув учун танқид қилаётган эди.

Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Германия) ўтган шанба куни Эрон ядровий дастурининг катта қисмини Эронга қарши санкцияларнинг бир қисми енгиллатилиши эвазига тўхтатиб туришга келишиб олдилар.

Кузатувчилар бу келишувни тарихий келишув сифатида баҳолади.
XS
SM
MD
LG