Линклар

Киевда ўтаётган норозилик акциялари – 2 “евромайдон” етакчилари ўзаро бирга эканликлари тўғрисида баёнот бердилар.

Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассициацияга кириши тарафдорлари бўлган кучларнинг сешанба куни тарқатилган қўшма баёнотида мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида юз минглаб киши Европа билан иттифоққа кириш ғоясини қўллаб-қувватлаб кўчаларга чиққани айтилган.

Қўшма баёнотни мухолифат етакчилари Арсений Яценюк, Виталий Кличко, Олег Тягнибоклар имзолаган.

Норозиларга сешанба куни забастовка эълон қилган минглаб талаба қўшилди.

Украинанинг Европа Иттифоқига интеграция бўлиши тарафдорлари Симферополь шаҳрида ҳам митингга йиғилди. Акцияга 600 га яқин киши қатнашгани хабар қилинди.

Украинада норозилик акциялари 21 ноябрь куни, ҳукумат Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириши тўғрисидаги шартномани имзолашга тайёрлаш жараёнини тўхтатиб қўйганидан сўнг бошланиб кетди.

Шартноманинг 28-29 ноябрь кунлари Вильнюсда ўтадиган “Шарқий ҳамкорлик” саммитида имзоланиши режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG