Линклар

Озодлик бу йил янада кучайган энергетик тақчилликка оид мурожаатлар, шикоятлар ва хабарларни ZIMISTON-UZ блогига жамлашга киришди. Бизга боғланинг, хабарларингизни йўлланг! Биргаликда муаммо кўламини аниқлаш ва ечимини топишга уриниб кўрамиз! Ozodskype, @ozodlik, ozodlikmail@gmail.com, WhatsApp + 420 608 549 460


Шаҳрисабзда суткасига 1 соат свет бериляпти

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидан йўлланган мактубда шундай дейилди:

"Salom "Ozodlik"radiosi Shahrisabz tuman va shaharda aytsam ishonmaysiz bir sutkada bir soat svet beradi,gazku umuman y6q.

Yaqinda sizning radiokanalda berilgan Samarqandning Sartepo mahalla fuqaro ayollarining chiqishlari ni eshitdik, ularda birikish bor ekan,bizning shahrimizda bu nday narsalar y6q.

Gazni esa birov velo sopedda birov matarolda balonli gazlarni t6ldirib kelib kun otkazishmoqda. 6zbekistonni gaz,svet larini chetga sotib xalqi ni qiynagandan kim manfaatdor ekan? Iltimos ushbu mavzuni radio kanalda yoritsan gizlar va raqamni sir saqlasangizlar."



Тунда ўлик ювишга қийналмасинлар, деб ток беришади

WhatsAppда электр токи ва газ узилиши ҳақида бораётган мулоқотда қизиқ фикр ўртага ташланди:

"Қишлоқда тусатдан электр токи(свет) ёниб қолса биламизки кимдир оламдан утган. Сунги 3,4 йилдан бери шундай холатни кузатяпмиз.

тушунтираман; тунда кимдир улиб қолса қоронғуда одамлар қандай юришади, иш қилишади уликни ювиш керак, қариндошлар келади қоронғуда хеч нарсани куриб бумайдику, шам ёқсинми ё ховлини уртасида гулхан ёқадими?

чироқ йук буса саларка 5000 сум. Шуни учун ёқади светни ёруғ бусин деб.қийин бумасин уларга деб. Кундуз куни улса ёқмайдм албатта..."



Боёвутда свет умуман йўқ, газни гапирмаса ҳам бўлади

"Sirdaryo viloyati batovut tumani o'zbekiston maxallasida umuman gaz yo'q. Suvet bir kunda atiga yarim soat berilyapdi.

Oqibatda odamlar juda qiynalishyapdi. Mahalladagi kasalhonada bemorlar ham juda qiynalishyapdi. Mahalla vakillaridan so'rasak nega sharoit bunaqa deb.

Ular tepadan buyruq shinaqa deb aytishyapdi. Yani hokimiyat organlaridan."



Чустликлар свет-газдан умидини узган

"Nam. Viloyati chust tumanida xam svet gazdan umidi uzib boliwgan. Kuniga 2-3 marta svet beradi.

Ertalab 6 lada bir kechga yaqin 1soat beradi teli zaryadi yoq 2 smenada oqidigon bolarga erta jovob beriwadi svet yoq sinf qorongu otapleniya iwlamidi ana kelajak sizlarga
"


Элликқалъада свет 2 соат ёнади, газ умуман йўқ

"Salom man Ellikqala tumani al xorazmiy kishlogidan Murod.xozir Kazakhstan daman.

bizning tumanda svet 2 soat yonadi sutkasiga gaz umuman yonmidi.eng achinarlisi 7 oylik bolam kasalxonasiga tuwdi.

svet o'chdi kechqurun katta kasalxonada dvijok yoq.nega o'chti deb sorasak remont qiwga tayyorgarlik diyishasi."



Ургутда ток кунига 2-3 соат берилади

"Samarqand viloyati Urgut tumanida tok kuniga 2, 3soat beriladi bazida umuman berilmidi sutkalab o'chadi yaxshiyamki rayon markazida turaman

lekin svet judayam ko'p o'chadi elektrosvega oldnlari borshardi foyda bömadi xozirla bormay qo'yishkan borgandayam ulani javobi shu shaxardan o'chyapti diyshad".



Андижонда кундузи 4-5 соат свет бор, холос

"salom ozodlik silardan iltimos andijon shahriniham urganilar.svet gaz masalasida.

ayniksa andijon wahridagi soy.maydon bozor hamda eski shahar zonasida umuman sharoit ogirlashib ketti gaz yo matorga ham chiqmedi.

sevet kunda uchyapti kechasi svet bumedi kundizi 4.5soat yoqib yana uchiradi.yana yoqadi.men hozir rosiyadaman yaqinda keldim.andijon shahriniham kuzatilar iltimos anjon soviq va zulmat😢😪😥😷 "



Самарқандда тез тиббий ёрдам марказида свет йўқ

"Salom ozodlik. Xabarim ozodlikning zimiston o'zbekiston xabarlariga. Xizmat safari bilan 45 kun samarqand viloyatining kattaqo'rg'on tumanida paxta terdik.

Kelgan kunimizdanoq paxtaga chiqdik shunda paxta polyasining o'rtasidan 4 metrlar chamasidagi enlilikdagi yerni kavlab diametri 1,70 metrlik gaz quvirlarini tortib ketayotgandi.

Keyin so'rab bilsak xitoy davlatiga gaz tortib ketilayotgan ekan. Sababi bizda yer resurslari ko'p emish.

Elektir toki bo'yicha Respublika shoshilinch tez tibbiy markazi samarqand filialining barcha bo'limlarida elektr toki yo'q"



Ўзбекистон туманида йўқ газга пул олишяпти

"Мен фаргона вилояти узбекистон туманида яшайман Газ масаласига келсак, нима узи у эсдан хам чикиб кетди энг кулгули холат ойлик маошдан ущлаб колади газ свет учун

энг ёмон томони карздорлик ортса ортадики камаймайди газчи светчиларди узлари чунтакка ищ киляпти тухмат эмас хакикат хаммаси

пулни олади кифтансия бериб комютердан тасдикламайди
ачинарлиси узимиздан чикади табиий бойлик светга келсак куйош батарейка куйсенг хам налоги бор нима килиш керак.
"


"Косонсойда свет 1 суткада 1 соат берилаяпти"

Наманган вилояти Косонсой тумани, Навбаҳор маҳалласидан бир муштарий WhatsApp тармоғи орқали хат йўллади.

Унинг хати қуйида ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

“Namangan viloyati Kosonsoy tuman..Qo'qumboy qishlog'i..Navbaxor maxallasida 1 sutkada 1soat svet yonyabti u xam yarim tunda...

chiroqsiz yashashga chidasa bolar lekin ichimlik suvi va gaz deyari yoq..bunday sharoitda inson zoti qandqa yashashiga qoyil qolmoqdaman...

Ucell xam chiroq b.n xamnafas ummuman ishlamaydi...axir biz insonlar xam yashashga xaqqimuz borku....iltimos yordam berilar”.



"Қаерга мурожаат қилсак, вилоятга қайтаришаяпти"

Фарғонадан мактуб ёзган муштарий электр токи узилишидан чарчаган аҳоли мутасадди идораларга мурожаат қилаётгани, аммо аҳоли идорама-идора сарсон қилинаётгани ҳақида ёзди.

Фарғона вилоятидан йўлланган мактубни ҳам ўзгаришсиз чоп этаяпмиз:

"Salom. Men yana farg'onadan bezovta qilyabman svet masalasida. Tuman elektrosetga murojaat qilib qachondan svet berasizlar desak, viloyat bermayabdi svetni deb aybni viloyatga to'nkadi.

Viloyat elektrosetga tel qilsak tel raqami doim band. O'zbek energo ni saytiga kirib toshkendagilarga tel qilsak ular ham viloyatga murojaat qilinglar deb osongina qutilishdi. Yana nima qilsak bo'ladi maslahat beringlar iltimos? Qayerga boraylik?"



"64 яшар отам, 63 яшар онам, 5 яшар ўғлим шаҳарда — ижарада"

Санкт-Петербургдан Озодликка боғланган тингловчи кекса ота-онаси ва 5 яшар ўғли, электр токи ва газ йўқлиги боис қишни шаҳардаги ижара уйда ўтказишга мажбур қолаётганидан норози бўлди.

Унинг мактуби ҳам ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"Салом озодлик ходимлари мен бухородан Дилшодбек,Бухоро Давлат Унверситетини тамомлаганман хозирда Санкт Питербургда ишлаяпман.

Бухорода 64 ёшли отам ва 63 ёшли онам ва 5 ёшли углим кишлокда газ свет йуклиги туфайли шахардан 2 хонали квартира ижарага олибдилар хар ойи 100акш доллар берарканлар.

Нега кишлокда 30 сотикли участка була туриб хар ойи квартира учун пул тулаш керак энди???? Сизлар нима деб хулоса чикарасизлар нима мен мошина олиш максадида 1,5 йилдан буен шу ерда стройкада электрик булиб ишлайман жонга тегди бунака яшаш иложи борми бу масалани ечишни???"


Ўзбекистонда кекса касалманд ота-онаси ва янги туғилган чақалоқларини қиш совуғидан омон олиб чиқиш учун шаҳардан ижара олиб бераётганлар йилдан-йилга кўпаймоқда.

Одатан, вилоят ва туман марказларидаги шаҳарларда қиш ичида газ ва электр токи узилиши нисбатан озроқ. Аммо, шунга яраша қиш кирмасидан ижара уйлар нархининг ошиши ҳам кузатилмоқда.


"Уйда ун йўқ, чунки тегирмонда свет йўқ"

Озодликка сим қоққанлардан бири ўзини Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Чияли қишлоғидан Ўктам Бобоқулов, деб таништирди.

Сўзларига кўра, у яшаб турган қишлоқда аҳвол тамомила танг:

- Уйда ун йўқ. Чунки, свет йўқ, шунга тегирмон ишламаяпти. Тегирмонда очередь, қоплаб буғдой тўлиб кетган. Бизда одамлар қишга буғдой ғамлайди, қиши билан тегирмондан чиқариб, ун қилиб ейди. Свет йўқ — ун йўқ, бозордан ун сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам имконияти йўқ, аҳвол жуда оғир, - деди Ўктам Бобоқулов.

Қуйида бу тингловчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Ўктам Бобоқулов билан суҳбат.



"Баллонга газ қуйиб берадиганлар уриб қолаяпти"

Электр ва газ таъминотидаги узилишлардан қийналаётган аҳолини камига газ қуйиш шохобчалари ходимлари ҳам алдаётгани ҳақидаги шикоят Озодликка келиб тушди.

Хива шаҳрида истиқомат қиладиган Абдукарим Матмусаев 25 - 30 литрлик газ баллонларини тўлдириш учун борган одамлар шохобчалардагиларнинг қанча газ қуйиб бераётганини аниқлолмаяпти, деб ёзди.

Биз тингловчига телефон орқали боғландик.

- Борасиз, 30-40 минг сўмга газ қуйдирасизда, чиқиб кетаверасиз. У ерда қанча газ қуйилганини ўлчайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Балки уни ҳаво билан тўлдириб беришаётгандир, тўғрими?! Ахир одамлар бу ёқда идиш-товоғини ҳам совуқ сувда юваяпти, газни тежаймиз, деб, - деди Абдукарим Матмусаев.

Қуйида тингловчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Абдукарим Матмусаев билан суҳбат.
XS
SM
MD
LG