Линклар

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2014 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб Chevrolet Orlando русумидаги янги автомобилни ишлаб чиқара бошлайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, оилавий минивен тоифасидаги Chevrolet Orlando автомобили Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуаҳмедов билан Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan заводига ташрифи чоғида намойиш этилган.

Янги автомобил Туркманистон президентида катта таассурот қолдиргани айтилмоқда.

Ўзбекистонда Chevrolet Orlando автомобили ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида илк хабарлар ноябрь ойи бошларида пайдо бўлган, бироқ шу кунгача расман тасдиқланмаган эди.

Эслатамиз, 2011 йили Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Туркманистон президентига GM Uzbekistan ширкати тарафидан ишлаб чиқарилган Captiva автомобили совға қилинган эди.

Ўша йили Туркманистон Ўзбекистондан 160 дона Captiva'ларни сотиб олган.
XS
SM
MD
LG