Линклар

logo-print
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ядровий дастури бўйича дунёнинг етакчи давлатлари билан эришилган муваққат келишувни олқишлади.

Буни ижобий қадам дея таърифлаган Руҳоний кенг қамровли келушувга эришиш учун узоқ вақт талаб этиши мумкинлигини таъкидлади.

Ҳокимиятдаги 100 кунлиги муносабати давлат телевидениесида чиқиш қилган президент мазкур келишувга қарши чиқаётган кучлар борлигини ва уларнинг айримлари Эрон ичидалиги эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтди.

Руҳонийга кўра, келишув эвазига айрим санкцияларнинг юмшатилиши Эроннинг оқсаётган иқтисодига ижобий таъсирини ўтказмай қўймайди.

Эрон сиёсий тизимида мўтадил қарашлари билан ажралиб турадиган Ҳасан Руҳоний Ислом республикаси уранни бойитишни тўхтатмаслигини ҳам таъкидлади.

Дунёнинг этакчи давлатлари билан эришилган муваққат келишувда Эрон уранни 5 фоиздан ортиқ тўйинтирмасликка рози бўлган.

Бу эса ядровий қуролда ишлатиладиган ураннинг тўйинтирилиш даражасидан анча паст.
XS
SM
MD
LG