Линклар

Тимошенко 53 ёшни қарши олди, Украинада норозилик акциялари давом этмоқда


Қамоқда сақланаётган Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко бугун ўзининг 53 ёшини қарши олмоқда.

Айни дамда эса Украинанинг Европа Иттифоқига интерграция бўлиши жараёни тўхтатиб қўйилгани туфайли минглаб украиналиклар норозилик акцияларига чиқмоқда.

Ҳукуматнинг бу қарорига қарши чиққан Юлия Тимошенко сешанба куни қамоқда очлик элон қилди.

Норозилик акциялари чоршанба куни ҳам давом этиши кутилмоқда.

Сешанба куни телевидение орқали чиқиш қилган Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи тарафидан таклиф этилган молиявий шартлар Украинани камситишини айтди.

Президентга кўра, ЕИ Украинага 610 миллион евролик ёрдам таклиф этган ва буни Халқаро валюта фонди билан бўлган келушувга боғлаб қўйган.

Януковичнинг айтишича, Украина ЕИ стандартларига етиши учун йилига 20 миллиард доллар талаб этилади.
XS
SM
MD
LG