Линклар

logo-print
Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” футбол жамоаси ярим ҳимоячиси Чжен Чжи Осиёнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

ОФК сайтида айтилишича, 33 ёшли Чжи жамоасининг Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшгани ҳамда Хитой терма жамоасидаги фаоллиги учун ушбу номга лойиқ деб топилган.

Йилнинг энг яхши футболчиси номига номзодлар учталигига Чжи билан бирга эронлик Жавад Неконам ва жанубий кореялик Даэ-сунг Ҳалар ҳам кирганди.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG