Линклар

Қирғизистонда собиқ президентнинг укаси сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди


Қирғизистондаги маҳкама собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Жонибек Бакиевни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.

У ўғирлик, қуролли гуруҳ тузиш ҳамда юздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 2010 йилдаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланмоқда.

2005 йилги лола инқилоби ортидан иқтидорга келган Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев беш йил ўтиб, 2010 йилда ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Ака-ука бакиевлар Минскда бошпана топишган. Беларус ҳукумати уларни Бишкек ҳукуматига топширишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG