Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:11

Карзай Вашингтон билан хавфсизлик битимини имзолаш учун иккита талабни қўйди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ билан хавфсизлик битимини имзолашга тайёр экани, лекин бунинг учун Қобул қўйган иккита талаб бажарилиши кераклигини таъкидлади.

Сешанба куни Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда Карзай бу талаблар америкалик ҳарбийларнинг афғонлар хонадонида рейд ўтказишни тўхтатиши ва чинакам тинчлик жараёнини бошлаш эканини айтди.

Якшанба куни Лойа Жирға президент Ҳамид Карзайни ушбу келишувни шу йил охиригача имзолашга чақирган эди.

Мазкур келишувда америкалик ҳарбийлар Афғонистонда жиноят содир этсалар уларни Америка қонунлари бўйича маҳкамага тортиш кўзда тутилган.

АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги хавфсизлик битими кучга кирса АҚШнинг чекланган қўшини Афғонистонда яна ўн йилгача қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG