Линклар

"Билайн" мижозлари овозли почта xизматини бекор қилишни талаб этмоқда


Ўзбекистондаги “Билайн” уяли телефон оператори ўз абонентларини огоҳлантирмасдан пулли овозли почта xизматини жорий этгани ушбу оператор мижозлари норозилигига сабаб бўлди.

Ушбу ҳизмат доирасида қўнғироқни қабул қилувчи томон 30 сония ичида қўнғироққа жавоб бера олмаса, овозли почта хизмати ишга тушади, махсус сигналдан сўнг қўнғироқ қилувчининг овозли хабари ёзиб олинади.

Ҳар бир овозли хабар нархи 0,3 АҚШ долларини ташкил этади. Кўпчилик мижозлар бу xизмат пуллик эканидан бехабар қолишган.

Улар “Билайн” уяли телефон операторига мурожаат этиб, xизматни бекор қилишни талаб эта бошлаган.
XS
SM
MD
LG