Линклар

Ўзбек муҳожирига хонани ижарага берган россиялик тадбиркор жавобгарликка тортилди


Россиянинг Волгоград вилоятида маҳаллий тадбиркорлардан бири иш жойидаги хонанини ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат мухожирига кирага бергани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Маиший техника таъмирчиси бўлган 32 ёшли майда тадбиркор Россия ҳудудида ноқонуний яшаган ўзбекистонликка ўз иш жойидаги кичик хонани арзимаган пулга кирага бериб келган.

Унга нисбатан Россия жиноят кодексининг ноқонуний миграцияни ташкил этиш банди бўйича жиноят иши очилди. Бунинг учун икки йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилади.
XS
SM
MD
LG