Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги “Кредит-Cтандарт” тижорат банки лицензияси бекор қилинган ва буни ортидан банк фаолиятини тўхтатган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот ҳизмати 27 ноябр куни маълум қилди.

МБ расмийларига кўра, “Кредит-Cтандарт” Ўзбекистондаги банк қонунчилигини бузгани учун лицензиядан маҳрум қилинган.

Фаолиятини 2003 йилда бошлган “Кредит-Стандарт” тижорат банки ўтган йилдан бери турли муаммоларга дуч келаётган эди.

2012 йил январ ойида банкнинг валюта операцияларини амалга ошириш лицензияси тортиб олинди.

Ўшанда Озодлик манбалари “Кредит-Стандарт” ноқонуний валюта операцияларини амалга оширгани аниқланганини гапириб берган эди.

“Кредит-Стандарт” банки Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова назорати остида бўлиб келган иддаолар бор.
XS
SM
MD
LG