Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:30

Азаров: Киев ЕИ билан музокараларни давом эттирмоқда


Украина бош вазири Николай Азаров ўз мамлакатининг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириши тўғрисидаги шартномани имзолаш бўйича Брюссель расмийлари билан музокаралар давом этаётганини айтди.

Аввалроқ Киев ҳукумати 28-29 ноябрь кунлари Вильнюсда ўтадиган “Шарқий ҳамкорлик” саммитида бу масалани мухокама этиш нияти йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.

Жаноб Азаровнинг бугунги баёноти Украинада минглаб евроинтеграция тарафдорларининг норозилик чиқишлари давом этаётган бир пайтда янгради.

Тўртинчи кун давом этаётган намойишларда унинг иштирокчилари президент Виктор Януковичдан ЕИ билан шартномани имзолашни талаб этишмоқда.

Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко айни пайтда қамоқда ЕИ тарафдорларини қўллаб, очлик эълон қилди.

Тимошенко бугун қамоқда 53 ёшини қарши олмоқда.
XS
SM
MD
LG