Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:16

Латвия бош вазири Ригадаги фожеа ортидан истеъфо берди


Латвия бош вазири Валдис Домбровскис Ригада савдо марказида рўй берган фожеа ортидан ўз ҳукумати истеъфога чиқишини билдирди.

21 ноябр куни Латвия пойтахтидаги “Максима” савдо марказининг томи қулагани оқибатида 54 одам ҳалок бўлди.

Ушбу фожеа ортидан Латвиянинг қурилиш секторига масъул, иқтисод вазирлигининг бош котиби Юрис Пуце ҳам истеъфо берган эди.

Латвияда супермаркет томи қулаши юзасидан жиноят иши очилди.
XS
SM
MD
LG