Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:32

Ўзбекистонда $1044 дан ортиқ пулни майдалаган мижозни банк текширади


Сарлавҳага чиқарилган меъёр Ўзбекистонда 25 ноябрь куни кучга кирган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”да белгилаб қўйилди.

Мамлакат Марказий банки Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда қабул қилган бу ҳужжат билан худди шу масалага оид 2009 йил, 23 октябрда қабул қилинган қоидалар ўз кучини йўқотди.


Эски қоида

2009 йилги қоидага биноан минимал иш ҳақининг 1000 бараварига тенг ва ундан ортиқ пулни сотмоқчи бўлган мижозни банк текширувдан ўтказиши керак эди.

Янги қоида

25 ноябрь куни кучга кирган янги қоидага биноан бу меъёр 1000 баробардан 100 баробарга туширилди. Демак, шу кундаги давлат курси бўйича 4179 долларга (бозор курси бўйича 3269 долларга) тенг ёки ундан ортиқ пулни сотмоқчи бўлган мижозни банк текширувдан ўтказиши керак.

Эски қоида

2009 йилги қоидага биноан минимал иш ҳақининг 100 баробарига тенг ва ундан ортиқ нақд валютани майдаламоқчи, алмаштирмоқчи ёки конверсия қилмоқчи бўлган мижозни банк текширувдан ўтказиши керак эди.

Янги қоида

25 ноябрь куни кчга кирган янги қоидага биноан бу меъёр 100 баробардан 25 баробарга туширилди. Демак, шу кунда нақд 1044 долларни (бозор курси бўйича 817 доллар) ёки ундан ортиқ нақд валютани майдаламоқчи, алмаштирмоқчи ёки конверсия қилмоқчи бўлган мижозни банк текширувдан ўтказиши керак.

Текширув қандай ўтади?

Янги қоидаларни шарҳлаган Норма.узга кўра, текширув мижознинг шахси ва ваколатларини ҳамда у вакили бўлган кишиларнинг шахсини тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиш, мижоз тақдим этган маблағнинг реал эгасини аниқлаш ва шу каби ҳаракатлардан иборатдир.

“Гумонли жўнатмалар”

25 ноябрь куни кучга кирган янги қоидага биноан, Ўзбекистонга ёки Ўзбекистондан жўнатилган йирик миқдордаги пул жўнатмалари “гумонли жўнатмалар”, деган категорияга тушиб қолиши мумкин.

Эски қоида

2009 йилги қоидага биноан минимал иш ҳақининг 1000 бараварига тенг ва ундан ортиқ чет эл валютаси жўнатилса, сотилса ёки сотиб олинса – бу пул “гумонли” ҳисобланар эди.

Янги қоида

25 ноябрь куни кчга кирган янги қоидага биноан бу меъёр 1000 баробардан 500 баробарга туширилди. Демак, бундан буён 3 ойдан ошмаган муддатда бир марта ёки бир неча марта шу кундаги давлат курси бўйича 20897 доллар (бозор курси бўйича 16344 доллар) жўнатилса, сотилса ёки сотиб олинса – бу пул “гумонли” ҳисобланади.

Шунингдек,

Ўзбекистондан ташқаридаги оффшор зоналарда доимий яшайдиган шахсларга ёки бундай зоналарда очилган ҳисоб рақамларига ўтказилган ёки шундай шахслар ва ҳисоб рақамларидан Ўзбекистонга 30 кун ичида бир марта ёки бир неча марта жўнатилган пул миқдори минимал иш ҳақининг 500 баробаридан ортиб кетса, “гумонли” ҳисобланади.

25 ноябрь куни кучга кирган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”нинг баъзи меъёрларигагина тўхталдик.

Мутахассис фикри

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда қабул қилган ҳужжатни шарҳлаб беришни ўзбекистонлик иқтисодчи олим, ҳозирда Астанадаги Евроосиё университети доценти Сапарбой Жубаевдан илтимос қилдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG