Линклар

Тожик вертолётлари Ўзбекистон чегарасини бузгани иддао қилинди


Бу фотосурат хабардаги воқеага алоқадор эмас.

Бу фотосурат хабардаги воқеага алоқадор эмас.

Ўзбек матбуоти 27 ноябрь куни Тожикистон ҳарбий ҳаво кучларига мансуб учта вертолёт Ўзбекистон чегарасини Жиззах вилоятининг Зомин тумани Қизилмозор қишлоғи томонидан бузиб ўтганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда 28 ноябрга ўтар кечаси 12uz.com нашри хабар тарқатди.

Нашрнинг ҳуқуқ - тартибот органларидаги исми айтилмаган манбага таяниб тарқатган хабарида айтилишича,тожик вертолётлари Сирдарё вилояти томонига учиб кетган. Шунингдек, тожик вертолётлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳри яқинидаги Соҳибкор аҳоли пунктида ҳам кўринган.

12uz.com ўз манбасига таянган ҳолода тожик вертолётлари Ўзбекистон ҳудудида 1 соат бўлганини ёзган.

Мазкур хабарга ҳозирча Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари томонидан муносабат билдирмади. Бу хабарнинг ишончли эканини мустақил манбалар ҳам ҳозирча тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG