Линклар

Украина пойтахти Киевнинг Мустақиллик майдонида евроинтеграция тарафдори бўлган икки ярим мингга яқин одам намойишни давом эттирмоқда.

Бошқа маълумотларга қараганда, майдонга пайшанбага ўтар кечаси 5 мингга яқин одам йиғилган. Намойишчилар сафи асосан талабалар ҳисобига кўпаймоқда.

Бир неча минг талаба Украина президенти Виктор Януковичга Европа Иттифоқи билан шартномани имзолаш талаб қилинган мактубни топширган.

Ўтган ҳафтада Украина ҳукумати Вильнюсда 28-29 ноябрда ўтадиган саммит доирасида Европа Иттифоқи билан шартномани имзолаш жараёнини тўхтатиб қўйган эди. Ҳукуматнинг мазкур қарорига қарши 21 ноябрдан бери Киевда норозилик намойишлари ўтказилиб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG