Линклар

Москва шарқида Федерал Хафвсизлик Хизмати ва полиция ҳамкорликда ўтказган амалиёт пайтида “Ат Такфир вал Хижра” исломий ташкилоти аъзоларидан 14 киши қўлга олинди.

Москва полицияси қўлга олинганлар радикал ислмоий экстремистлар эканини иддао қилмоқда. Полициянинг билдиришича, қўлга олинганлардан катта миқдордаги ўқотар қурол, учта қўлбола портловчи мослама тортиб олинган.

“Ат Такфир вал Хижра” ташкилоти 1970 йилларда Мисрда ташкил этилгани ва радикал ташкилотлардан бири экани айтиб келинади. 2010 йилда Россия суди “Ат Такфир вал Хижра”ни экстремист ташкилот сифатида таниб, унинг фаолиятини тақиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG