Линклар

logo-print

Япония ва Жанубий Корея Хитой денгизи узра мудофаа зонаси жорий қилинишига қарши чиқмоқда


Мудофаа зонаси Япония, Хитой ва Тайван даъво қиладиган оролларни ҳам ўз ичига олган.

Мудофаа зонаси Япония, Хитой ва Тайван даъво қиладиган оролларни ҳам ўз ичига олган.

Япония ва Жанубий Корея Пекиннинг Шарқий Хитой денгинзи осмонида мудофаа зонасини жорий қилиш қарорига амал қилмасликларини билдирди.

Япония дегиз соҳилини қўриқловчи қўшинлар Хитой ўз мудофаа зонаси деб эълон қилган ҳудудда парвоз амалга оширганини айтмоқда. Жанубий Корея ҳаво кучлари ҳам бу ҳудудда ўз самолётини учирганини билдирди.

Ўтган шанба куни Хитой мазкур ҳудудда мудофаа зонасини эълон қилиб, у ердан учиб ўтадиган ҳар қандай ҳаво аппарати парвоз режаси, қайси давлатга қарашли экани ҳақида хабардор қилиши ва доимий тарзда алоқада қолиши лозимлиги, акс ҳолда “фавқулодда мудофаа чоралари” кўрилишидан огоҳлантирди.

Мудофаа зонаси Япония, Хитой ва Тайван даъво қиладиган оролларни ҳам ўз ичига олган. Бу зонага Корея ўзига қарашли эканини даъво қиладиган сув ости қояси ҳам киритлган.

Хитой қарорини “минтақадаги жорий вазиятини беқарорлаштиришга уриниш”, дея баҳолаган Қўшма Штатлар ўтган сешанба куни мазкур ҳудуд узра, аввалдан эълон қилмаган ҳолда, B-52 русумидаги иккита бомбардимончи самолётни учирди.
XS
SM
MD
LG