Линклар

logo-print

ЕИ расмийси Украинанинг Ассоцияцияга киришиш келишувини имзоламаслик қароридан таассуф билдирди


Брюссел расмийлари Киевнинг Вильнюсда ўтадиган Шарқий Ҳамкорлик саммитида Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш келишувини имзоламаслик қароридан таассуф билдирди.

ЕИ Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фюле пайшанба куни Вильнюсда фуқаролик жамияти масалалари бўйича конференцияда қилган чиқишида Киев ҳукумати “Украина иқтисодида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар камайиб кетиши тенденциясини баратараф қилишнинг нодир имкониятини қўлдан бой бермоқда”, дея таъкидлади.

ЕИ расмийси Украинада модернизация ва сармояларга доир кўплаб имкониятлар ҳам ортга сурилмоқда, дея қўшимча қилди.

Фюле бу фикрларни пайшанба куни Вильнюсда очилаётган саммит олдидан баён қилди. Саммит очилиши муносабати билан уюштириладиган кечки зиёфатда ЕИ билан собиқ иттифоқнинг олти давлати – Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон ва Украина етакчилари иштирок этади.
XS
SM
MD
LG