Линклар

logo-print

Эрон АЭХА инспекторларини Аракдаги реакторни келиб кўиршга таклиф қилди


Атом энергияси халқаро агентлигига кўра, Эрон ҳукумати БМТ инспекторларини 8 декабрь куни мамлакатдаги оғир сув реакторини келиб кўришга таклиф қилган.

АЭХА Бош директори Юйика Амано бу ҳақда пайшанба куни Венада БМТ қошидаги агентлик мажлисида эълон қилди.

Ўтган якшанба куни дунёнинг олти қудратли давлати билан эришилган битимга кўра, Эрон ўз ядровий дастурини олти ой муддатга қисқартириш ва Арак реакторини ишга туширмаслик ёки реактор жойлашган иншоотга ёқилғи ва оғир сувни олиб бормасликка рози бўлган.

Бунинг эвазига Исломий Республикага нисбатан жорий қилинган халқаро санкцияларнинг бир қисми бекор қилиниши ваъда қилинган.

Аракда қурилаётган реактор халқаро ҳамжамият ташвишларига сабаб бўлиб келади, чунки унда чиқадиган ядровий ёқилғи турларидан бири қуролда ишлтилиши мумкин бўлган плутонийдир.
XS
SM
MD
LG