Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати ва мухолифати тинчлик музокараларида қатнашишга рози бўлди


Сурия ҳукумати ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган асосий мухолифат коалицияси БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган тинчлик музокараларида қатнашишга ролзилик берди.

Бироқ, иккила томон 22 январ куни Женевада бошланиши кутилаётган сўзлашувларнинг мақсади борасида турли позицияда қолмоқда.

Сурия Бош вазири Ваел ал-Ҳалқий ҳукумат вакиллари Женевага ҳокимиятдан воз кечиш эмас, бўҳронга сиёсий ечим топиш мақсадида боришини баён қилди.

Мухолифатдаги Сурия Миллий коалицияси етакчиси Аҳмад Жабра Женевада ўтадиган йиғинда президент Башар Ассадни ўз ичига олмаган ўтиш даври ҳукумати тузилиши борасида келишиб олинишига умид қилаётганини билдирди. Жабра шунингдек Эрон ҳам сўзлашувларда қатнашиши мумкинлиги, лекин бунинг учун Теҳрон ҳукумат тарафида курашаётган кучларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши лозим дея билдирди.
XS
SM
MD
LG