Линклар

logo-print

Н.Қаршиева: "Ганнушкина пора олган дейсан", деб ФМС ходими талаб қилди


Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганнушкина

Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганнушкина

- Фарзандларимни ҳибсдан озод қилиш эвазига Светлана Ганнушкина устидан туҳмат битилган ариза ёзиб беришга Федерал миграция хизмати ходими мажбурламоқчи бўлди, Мендан пора олган, деб ёзиб берасан дейишди, деб хабар қилди бир неча йилдан бери Россияда яшаб келаётган ўзбекистонлик қочқин адвокат Назира Қаршиева Озодлик билан суҳбатда.

Светлана Ганнушкина - марказийосиёлик, жумладан ўзбекистонлик сиёсий қочқинлар ҳимояси билан шуғулланиб келаётган москвалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.


Қаршиеванинг айтишича, 27 ноябрь куни унинг 24 яшар қизи Хайринисо ва 23 яшар ўғли Чингизлар Фармоновлар Федерал миграция хизматининг Москва шаҳар бошқармасига бориб қочқинлик мақоми олмоқчи бўлган.

Қаршиеванинг фарзандлари билан боғлиқ воқеа тўғрисида биринчи бўлиб хабар берган Жараён.сом сайти директори, Инсон ҳуқуқлари “Ўтюраклар клуби” раҳбари, ўзбекистонлик қочқин Мўътабар Тожибоева адвокат Назира Қаршиева ва кечаги воқеа тўғрисида мана бундай деди:

- Назира Қаршиева адвокатлик фаолияти ортидан Ўзбекистонда босим ва таъқибларга учраб Россияга қочиб кетишга мажбур бўлган. Унинг ўзига Россияда қочқинлик мақоми берилган. Кеча фарзандларини чақиртиришган экан. Фарзандлари борган. Уларга мақом беришмаган ва идорадан чиқиб кетишаётган пайтда ҳибсга олишган, деди Мўътабар Тожибоева.

Назира Қаршиеванинг айтишича, 27 ноябрь куни Федерал миграция хизмати Москва шаҳар бошқармаси унинг ўғли ва қизини ҳибсга олиб, полицияга топшириб юборган.

Қаршиева полицияга борса, улар “Фарзандларингизни нолегал мигрант сифатида Ўзбекистонга депортация қиламиз”, деган. Шундан сўнг Қаршиева ФМСга чопади.

“Миграция хизмати бошқармасида эса, дейди Қаршиева, Сиз эмас, Ганнушкина югурсин, у бизнинг устимиздан пора олишади, деб туҳмат қилган, қани энди кўрайлик, кучини дейишди”.

Маълум бўлишича, воқеага Светлана Ганнушкинанинг “аралаштирилиши” бежиз эмас. Қаршиеванинг айтишича, у ва фарзандлари москвалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ишлайдиган ташкилот билан волонтёр сифатида уч йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади ва афтидан ФМС дагилар бу ҳамкорликдан хабардор.

- Фарзандларимни ҳибсдан озод қилиш эвазига Светлана Ганнушкина устидан туҳмат битилган ариза ёзиб беришга Федерал миграция хизмати ходими мажбурламоқчи бўлди, Мендан пора олган, деб ёзиб берасан дейишди, деди Назира Қаршиева.

У айнан қайси ходим мажбурламоқчи бўлганини, воқеа гувоҳлари ҳам борлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирча, Қаршиева фамилиясини тилга олган ФМС ходими билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Светлана Ганнушкина ўзбекистонлик қочқин адвокат Назира Қаршиева ва унинг фарзандларини шахсан танишини, адвокат билан йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётганини эътироф этди.

ФМСда ўзи билан боғлиқ бўлган гапларга муносабат билдирар экан, “Ўз қулоғим билан эшитмаганим учун бир нарса дея олмайман”, деди Ганнушкина. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, шунингдек, миграция хизмати билан қочқинларга оид масалаларда йиллардан бери принципиал келишмовчилиги мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ўқиётганингиз хабар ёзилаётган соатларда Назира Қаршиеванинг фарзандалари полиция бўлимида ҳибсда эди.
XS
SM
MD
LG