Линклар

Польша пойтахти Варшавада ўтган халқаро анжуманда польшалик сиёсатчилар ҳамда Россия мухолифати вакиллари халқаро ҳамжамиятни Сочи Олимпиадасини байкот қилишга чақирди.

Европа парламентига Польшадан сайланган депутат Марек Мигалский Сочи Олимпиадасини зўравон режимни легитимлаштиришга имконият берувчи классик тадбир сифатида баҳолади. “Европа Иттифоқи бу тадбирни байкот қилиши ва бундай ҳолат билан келишмаслиги лозим”, деди депутат.

Россия муҳолифати вакили Борис Немцов эса ғарб сиёсатчиларини Владимир Путинга ультиматум эълон қилишга чақирди.”Ғарб Путиндан сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб этиши зарур. Мана шундагина Сочи Олимпиадасидан қандайдир наф бўлади” деди Немцов.
XS
SM
MD
LG