Линклар

"Кредит-Стандарт" мижозларининг омонат пулларини тўлашга қодир эканини билдирди


Фаолияти тўхтатилган "Кредит-Cтандарт" тижорат банки барча омонатчиларнинг пулларини қайтаришга қодир. Бу ҳақда ёпилган банкнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, "Кредит-Cтандарт" Ўзбекистон Марказий банки қарори билан ўз ишончида бўлган хусусий шахсларга тегишли ҳисоблардаги, пластик карточкадаги, депозитлардаги пулларни ва депозитлар бўйича устама фоизларни Ўзбекистон Халқ банкига ўтказиб берган.

"Кредит-Cтандарт" банки матбуот хизматининг билидиришича, 2013 йилнинг 2 декбаридан бошлаб Халқ банкининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадаги филиалларида янги мижозлар учун ҳисоб рақамлари очилади.

“Кредит-Стандарт” тижорат банки лицензияси бекор қилингани ортидан фаолияти тўхтатилиши мумкинлиги тўғрисида Озодлик 26 ноябрь куни хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG