Линклар

Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош вазирлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Кенгаш йиғинида Хитой шарқидаги Лянюнган порт шаҳридан Петербурггача бўлган халқаро автомобил йўлини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланади. Мазкур йўлдан Шанхай ташкилотига аъзо давлатлар ҳам ўз юкларини транзит қилиш имкониятига эга бўладилар.

Мазкур масалада тушунтириш берган ташкилот Бош котиби Дмитрий Мезенцевнинг айтишича, Россия 2017 йилда ўз ҳудудидаги барча йўлларни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон учун очиб беради. Хитой-Петербург йўли орқали юкларни Европага ўн кун оралиғида етказиб бериш имконияти пайдо бўлади. Ташкилотга аъзо давлатлар эса шартномавий асосда умумий йўл-транзит сиёсатини олиб борадилар.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзо бўлган.
XS
SM
MD
LG