Линклар

Pussy Riot фаолининг колония раҳбарияти устидан аризаси рад қилинди


 Pussy Riot гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникова.

Pussy Riot гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникова.

Россия Тергов қўмитаси Pussy Riot гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникованинг колония раҳбарияти томонидан унга ўлдириш билан таҳдид қилгани борасидаги аризасини кўриб чиқишни рад қилди.

Сентябрь ойида маҳкума колония бошлиқ ўринбосари Юрий Куприянов унинг ҳаётига таҳдид қилиб, қўрқитганини айтиб, очлик эълон қилган эди.

Ушбу хабардан сўнг Россия президенти қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Толоконникова сақланаётган қамоқхонадаги шароитни ўрганишини маълум қилди.

2012 йилнинг 17 август куни Хамовнический туман суди Pussy Riot аъзолари бўлган Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевични безориликда айблаб, уларни икки йилданга озодликдан маҳрум қилганди. Кейинроқ Самуцевичга берилган жазо шартли жазога алмаштирилган ва у озодликка чиққан.

Pussy Riot аъзолари 2012 йилнинг феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида президент Владимир Путинга қарши перформенс уюштириши ортидан ҳибсга олинган ва қамалган эдилар.
XS
SM
MD
LG