Линклар

Бугун Ироқ полицияси бир неча соат аввал уйларидан ўғирлаб кетилган 18 кишининг жасадини топди.

Хавфсизлик хизмати ва шифокорларнинг маълумотига кўра, жасадлар Бағдод шаҳридан 30 километр шимолдаги суннийлар яшайдиган Мишаҳ шаҳри яқинида топилган.

Жасадларнинг барчаси бошига отилган ўқдан ўлгани айтилаяпти.

Маълум бўлишича, ушбу 18 кишини ҳарбий кийимдаги кишилар ҳарбий машинада ўғирлаб кетган.

Марҳумларнинг оила аъзоларига кўра, ҳарбий кийимдагилар яқинларини қандайдир жиноий иш бўйича гумонланувчи сифатида сўроқ қилиш учун олиб кетилаётганини айтган.

Кейинги пайтда Ироқда зўравонлик ҳолатлари сони ошаётгани кузатилмоқда.

Кеча Ироқнинг бир қатор ҳудудларида автомобилларга ўрнатилган бомбалар портлаши оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлди.

Энг кўп портлашлар Бағдоддан 100 километр узоқликда жойлашган Хилла шаҳрида содир этилди. Бу ерда бирин-кетин учта автомобил портлатилиши оқибатида 9 одам ўлди.

Нажаф шаҳрида портлашларда 7 киши ҳалок бўлди. Портлашлар, шунингдек, Бағдод, Самария ва Теймия шаҳарларида ҳам содир этилган.
XS
SM
MD
LG