Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:34

К. Раббимов: Ўзбекистонда энергия тақчиллиги учун фақат ва фақат ҳукумат айбдор


Ўзбекистонда энергия манбалари, шу жумладан электр энергияси тақчиллиги йиллардан бери давом этиб келаётган, аниқроғи йилдан-йилга кучайиб бораётган муаммо эканлигини бугунги кунда ҳар бир ўзбекистонлик ўз шаҳри, қишлоғи, қолаверса, хонадони мисолида кўриб турибди.

Мана шундай вазиятда ҳукумат газетасида ёритилган мақолада мутлақо акс тасвир акс этган. Мақолани ўқиган бирон бир чет эллик шуурида Ўзбекистонни кундузи ҳам Қуёш эмас, электр нури ёритар экан, деган фикр пайдо бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки энергия тақчиллиги тўғрисида мақолада бир оғиз ҳам сўз йўқ.

Хўш, нега шундай?

Ҳукумат ўз газетасида чиққан, юмшоқроқ айтганда, ҳақиқатдан йироқ информацияга ишониб ўтираверадими?

Балки ҳукуматнинг асл вазият тўғрисида газетадан бошқа билиш механизми бордир?

Бўлса – қандай механизм у?

Шу кунларнинг яна бир мавзуси – Ўзбекистон бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайлови.

Бу сайловларнинг сайлов эмас, шоу эканлигини Озодликдан бошқа ахборот воситалари ҳам конкрет мисоллар билан кўрсатиб бермоқда.

Нима учун Ўзбекистонда ҳеч йўқ, маҳалладай энг қуйи бўғинда чинакам сайлов ўтказиш учун имкон берилмайди?

Бу саволларнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “OzodNazar”идаги жавобларини қуйида тингланг:


XS
SM
MD
LG