Линклар

Алвидо¸ Фонд Форум!


Фонд Форум ҳар йили 1000 та никоҳ ва суннат туйлари ўтказиш анъанасини йўлга қўйган эди.

Фонд Форум ҳар йили 1000 та никоҳ ва суннат туйлари ўтказиш анъанасини йўлга қўйган эди.

Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришини шундай номладик.

Ўтган ҳафта “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатаётганини расман ўз сайтида билдирди.


Бундан олдин Гулнора Каримова бошчилигидаги жамғарма ёпилаётгани ҳақида президент қизи ўз Twitter саҳифаси орқали маълум қилган эди.

Ташкилотнинг Интернет сайтида 21 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда Гулнора Каримованинг Фонд Форум ишлаши мумкин эди, лекин “мен ўзимни таҳликага қўйишим мумкин, лекин мен учун қадрли бўлганларни хавф остига қўя олмайман”, деган сўзларидан иқтибос келтирилган. Гап қандай таҳлика ҳақида бораётганини Гулнора Каримова аниқлаштирмаган.

Бундан олдин Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова раислик қиладиган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасида кенг кўламли текширув ўтказилган эди.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”га оид молиявий ҳолат Ўзбекистон Прокуратураси ва Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси тарафидан текширилганидан кейин унинг ëпилгани эълон қилинди.

Озодликнинг Қурултой дастурида қатнашган Ўзбекистонлик журналист Жасур Ҳамроев 10 йил фаолият олиб борган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”нинг фақат эзгу ишлар қилиб ëшлар қалбида улкан из қолдирганини айтди.

Ўзбекистонлик таниқли фотограф Умида Аҳмедова эса “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” ташкилотининг ëлғон ва ўғирлик устига қурилган муз сарой экани ва бу ташкилотнинг сароб каби изсиз йўқолганини табиий ҳолат", деб билишини айтди.

Қурултойда қатнашган журналист Шоҳида Ëқубова ва таҳлилчи Kамолиддин Раббимов Ўзбекистондаги кичик тадбиркорлар Фонд Форум жамғармасининг лойиҳалари учун пул тўлашга мажбурлангани ҳақида исбот ва далилларни эшиттириш мобайнида баëн қилишди.

Эшиттиришни тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин:

XS
SM
MD
LG